Қарор ижроси ўрганилди
2025-11-17 09:30:00 / Янгиликлар

Қўмита Ишчи гуруҳи томонидан Вазирлар Маҳкамасининг "Ихтисослаштирилган сўйиш корхоналари фаолиятини тартибга солиш ҳамда истеъмол бозорига гўшт ва гўшт маҳсулотларини етказиб бериш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" ги қарори ижроси мониторинг қилинди.
Жумладан, жойларда ветеринария талабларини тарғиб қилиш ҳамда сўйиш корхоналарида Vis-billur тизимидан фойдаланишни жорий этиш масалалари ўрганилди.
Шунингдек, аҳоли яшаш ҳудудлари ва деҳқон бозорларига олиб кирилаётган гўшт ва гўшт маҳсулотлари назоратини кучайтириш, истеъмолга йўналтирилаётган маҳсулотларнинг QR-код билан сотилишини таъминлаш ишлари таҳлил қилинди.


