Йил сарҳисоби: Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш
2025-01-29 18:50:00 / Янгиликлар
Сурхондарё вилоятида 2024-йилда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 14 трлн 887 млрд сўмни (тақсимланмаган ҳажм 2 520,7 млрд сўм билан биргаликда) ёки 2023-йилга нисбатан 108,9 фоизга ўсишга эришилиши таъминланди. Шундан, ҳудудий бўйсунувдаги корхоналар 5 трлн 114 млрд сўм (улуши 64,8 фоиз) ва тармоқ корхоналари 4 трлн 983 млрд сўм (улуши 40,3 фоиз) саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди.

2024-йилнинг январ-декабр ойларида ҳудудий инвестиция дастури доирасида саноат йўналишида умумий қиймати 300 млн долларлик 184 та лойиҳа ишга туширилиб, 4 547 та иш ўрни ташкил этилди. Хусусан, 2024-йилда ишга туширилган лойиҳалар ҳисобига 920 млрд сўмлик ишлаб чиқариш қувватлари ташкил этилди.
2025-йилда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 107,0 фоизга ошириш орқали 17,4 трлн сўмга етказиш белгиланган. Жумладан, текстил ва тўқимачилик саноати 107,4 фоизга, қурилиш материаллари саноати 108,9 фоизга, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш саноати 106,0 фоизга, кўмир қазиб олиш 107,3 фоизга, мебел ишлаб чиқариш саноати 108,7 фоизга ўсиши таъминланади.
