Сурхондарёда бодом гуллади!
2025-01-03 14:50:00 / Янгиликлар
Сариосиё туманида жойлашган
"Юқори Тўпаланг" миллий табиат боғи ҳудудида қиш совуғи ҳукм сураётган бир пайтда аччиқ бодом дарахти гуллади.

Қиш фаслининг бу вақтида бодомнинг уйғониши ҳали олдинда турган совуқлар таъсирида нобуд бўлишига сабаб бўлиши мумкин. Шу сабабли боғбонларимиз дарахтларнинг эрта уйғонишини олдини олиш, совуқ урушидан асраш мақсадида қатор чора-тадбирларни амалга оширишлари лозим бўлади.
Жумладан, мутахассислар бодомнинг эрта уйғониши ва гулини совуқ урмаслиги учун оҳакка соз тупроқ қўшиб оқлашни тавсия этади. Оқ ранг қуёш нурининг танага тўғридан-тўғри тушиш даражасини пасайтиради. Бунинг натижасида дарахт кечроқ уйғонади ва гулини совуқ уруши камаяди.
