“Гендер тенглик фаоли” миллий танловининг вилоят босқичи ғолиблари тақдирланди
2025-10-31 12:25:00 / Янгиликлар

Президентимиз раҳбарлигида сўнгги йилларда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда давлат бошқаруви ва жамиятнинг барча жабҳаларида фаоллигини ошириш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Ана шундай ислоҳотларнинг натижаси ўлароқ юртимизда “Гендер тенглик фаоли” миллий танлови ўтказилаётгани ҳам ҳеч кимга сир эмас.
Танловнинг асосий мақсади ҳар бир ташкилотда гендер тенгликни таъминлашга қаратилган сиёсатни шакллантириш, соҳада амалга оширилаётган илғор тажрибаларни аниқлаш ва тарғиб қилиш, хотин-қизлар ва эркакларнинг тенг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлашдан иборат.
Бугун мазкур танловнинг Қашқадарё вилояти босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими ўтказилиб, унда иштирок этган вилоят ҳокими Муротжон Азимов хотин-қизларнинг юртимиз ҳаётидаги ўрни беқиёс эканлигини таъкидлаб, уларни самимий табриклади.








