Қамаши туманидаги фермердан юқори ҳосилдорлик: 1,5 гектардан 100 тонна пиёз
2025-08-23 16:41:00 / Янгиликлар

Қамаши тумани Чим маҳалласида фаолият юритаётган “Абдираҳмон бобо Жўра ўғли” фермер хўжалиги самарали меҳнат ва илғор агротехник тадбирлар орқали юқори ҳосилдорликка эришмоқда.
Хўжалик томонидан 1,5 гектар майдонга пиёз уруғи экилиб, юқори ҳосилдорликка эришилди. Ҳозирда 10 сотих майдонда 6,5 тоннадан зиёд ҳосил йиғиштириб олинди. Бу кўрсаткич ҳар гектарга ўртача 66 тоннадан тўғри келиб, соҳа мутахассислари томонидан юқори самарали натижа сифатида баҳоланмоқда.
Фермер хўжалиги раҳбари Низомиддин Эрдановнинг айтишича, жами 2 гектар ерда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирилаётган бўлиб, пиёздан ташқари помидор, кади, қовун ва тарвуз каби полиз маҳсулотлари ҳам парвариш қилинмоқда.
Шунингдек, етиштирилган маҳсулотлар тўғридан-тўғри истеъмолчиларга етказилиши мақсадида хўжалик ҳудудида “Дала дўкони” ташкил этилган. Бу эса 6 нафар маҳаллий аҳоли учун доимий даромад манбаига айланди.






