Вилоят ҳокими "Ислоҳотлар штаби" ва банклар томонидан амалга оширилаётган лойиҳалар тақдимоти билан танишди
2025-08-05 17:30:00 / Янгиликлар

Муротжон Азимов: "Ҳар бир лойиҳа истиқболли ва аҳоли учун фойдали бўлиши керак!"
Бугунги кунда юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар марказида инсон манфаати, жамият ривожи ва иқтисодий барқарорлик каби устувор йўналишлар турибди.
Хабар берганимиздек, бугун вилоят ҳокими "Ислоҳотлар штаби" ва банклар томонидан амалга оширилаётган лойиҳалар тақдимоти билан танишди. Унда воҳамиздаги йирик тадбиркорларнинг иштирок янада ҳамкорликни ривожлантиришга туртки бўлди.
Тақдимот давомида вилоятда қўлга киритилаётган инвестицион лойиҳалар, кичик бизнесни ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли турмуш даражасини оширишга қаратилган ташаббуслар муҳокама қилинди.
Тақдимот чоғида банклар ва тадбиркорлар ўртасидаги ҳамкорлик, кредит ажратиш механизмлари, шунингдек, маҳаллий лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Вилоят раҳбари томонидан энг муҳим йўналишлар бўйича аниқ вазифалар белгиланиб, ҳар бир лойиҳанинг амалдаги ижроси қатъий назоратда бўлиши таъкидланди.
Ушбу учрашув нафақат янги ташаббуслар учун пойдевор, балки, вилоят иқтисодиётини жадал ривожлантиришга хизмат қилувчи яна бир муҳим қадамлардан бири бўлди.





