Муротжон Азимов вилоятнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаётига оид қатор тақдимотлар билан танишди
2025-08-01 14:30:00 / Янгиликлар

Сўнги йилларда президентимиз томонидан олиб борилаётган ислоҳотлар туфайли ҳудудларда, хусусан, Қашқадарёда ҳам барча соҳаларда улкан ўзгариш ва бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда.
Бугун вилоят раҳбари Муротжон Азимов ана шундай ишларнинг давоми сифатида Яккабоғ ва Қамаши туманлари ҳамда Қарши шаҳрида амалга ошириладиган қатор лойиҳалар тақдимоти билан танишди.
Шунингдек, мутасадди раҳбарлар иштирокида ўтказилган тақдимот жараёнида воҳамизнинг бошқа ҳудудларида ҳам аҳолининг фаровон турмуш тарзини ва вилоят иқтисодиётини янада яхшилашга оид лойиҳа ҳамда масалалар муҳокама этилди.









