Муротжон Азимов Малайзиянинг “Nexus Green Synergy” компанияси раҳбарларини қабул қилди
2025-06-04 16:30:00 / Янгиликлар

Бугун Қашқадарё вилояти ҳокими Муротжон Азимов Малайзиянинг “Nexus Green Synergy” компанияси бош директори Нг Су Бун бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Мулоқот давомида воҳамизда энергетика тармоғини янада ривожлантириш бўйича ҳамкорлик масалалари кенг муҳокама қилиниб, биргаликда микро ГЭСларни қуриш ишларини бошлашга келишиб олинди.
Вилоятимизда бу каби микро ГЭСларни қуриш ишлари бошлаб юборилган. Жумладан, Шаҳрисабз туманида “Оқсув” каналига ва “Амир Темур” МФЙда ҳамда Кўкдала туманида “Умакай-1” микро ГЭСлар қурилиши давом этмоқда.




