Деҳқонободда хотин-қизлар бандлигини таъминловчи замонавий тикувчилик фабрикаси фаолият юритмоқда
2025-06-03 11:05:00 / Янгиликлар

Деҳқонобод туманида фаолият олиб бораётган замонавий тикувчилик фабрикаси бугунги кунда 400 нафарга яқин хотин-қизни доимий иш ўрни билан таъминлаб, уларнинг турмуш даражасини яхшилашга хизмат қилмоқда.
Корхонада ишлаётган аёллар меҳнатларига яраша муносиб даромад олаётганликларини мамнуният билан таъкидлашмоқда. Ишчилар учун барча зарур шарт-шароитлар яратилган: цехлар совитиш тизимлари билан жиҳозланган, ишчилар махсус автобуслар орқали етказилади ҳамда бепул тушлик берилади.
Фабрика раҳбариятининг маълумотига кўра, яқин келажакда корхона имкониятлари кенгайтирилиб, иш ўринлари сони 1000 нафарга етказилиши режалаштирилган. Бу эса туманда аёллар бандлигини оширишга катта ҳисса бўлади.




