Муротжон Азимов Франция тараққиёт агентлиги вакилларини қабул қилди
2025-05-26 19:10:00 / Янгиликлар

Вилоят ҳокими AFD (Франция тараққиёт агентлиги)нинг Тошкентдаги ваколатхонаси раҳбари Оливиер Грандвоинет бошчилигидаги вакилларни қабул қилди.
Мулоқот давомида экология, энергетика, барқарор урбанизация ва аҳоли турмуш шароитини яхшилаш йўналиши муҳокама қилинди.
Агентлик Қашқадарёда ҳам ҳамкорликда сув таъминотини яхшилаш, оқова сувларни тозалаш ва чорвачилик йўналишида қатор лойиҳаларни амалга оширишни бошлаб юборган. Жумладан, “Шаҳрисабз шаҳар ва Китоб тумани марказида оқова сув тизимларини реконструкция қилиш ва қуриш” лойиҳасини амалга оширмоқда.
Маълумот учун: Франция Тараққиёт Агентлиги (AFD) — Франция ҳукумати қошидаги молиявий институт бўлиб, ривожланаётган мамлакатларда иқтисодий тараққиёт ва барқарорликни қўллаб-қувватлашга қаратилган лойиҳаларни молиялаштиради ва амалга оширади.
AFD Ўзбекистонда яшил иқтисодиётни ривожлантириш, энергия самарадорлигини ошириш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги ва сув ресурсларини бошқариш, урбанизация ва инфратузилмани модернизация қилиш лойиҳалари юзасидан ҳамкорлик олиб боради.
