Қашқадарёда китобхон уй бекалари муносиб эътироф этилди
2025-05-19 16:30:00 / Янгиликлар

Қарши шаҳрида “Китобхон уй бекаси” танловининг вилоят босқичи доирасида ғолибларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Мазкур тадбирда ўз билимдонлиги, зукколиги ва китобга бўлган меҳр-муҳаббати билан ажралиб турган иштирокчилар алоҳида эътирофга сазовор бўлди.
Вилоят ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Зиёда Аминова тадбирда сўзга чиқиб, оилада китобхонлик муҳитини шакллантиришда фаол иштирок этаётган, фарзандларига ибрат бўлаётган уй бекаларига миннатдорлик билдирди.
Танлов давомида иштирокчилар Абдурауф Фитратнинг “Оила”, Асқад Мухторнинг “Чинор” ва Оноре де Балзакнинг “Горио ота” асарларини чуқур ўрганиб, синовлардан муваффақиятли ўтишди.
Якуний натижаларга кўра қуйидаги иштирокчилар ғолибликни қўлга киритди:
1-ўрин Хуршида Абдураҳмонова — Деҳқонобод тумани
2-ўрин Нилуфар Сатторова — Кўкдала тумани
3-ўрин Муаззам Бобомуродова — Косон тумани




