18 ноябрь – Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинган кун
2024-11-18 / Воқеалар тақвими

Давлат байроғи миллатнинг бирлиги, мустақиллиги тимсоли сифатида ўша халқнинг орзу-истакларини, умидларини, келажакка бўлган ишончини ўзида ифода этади. Дунёдаги деярли барча мустақил давлатлар ўз байроғига эга. Конституциямизнинг 5-моддасида “Ўзбекистон Республикаси қонун билан тасдиқланадиган давлат рамзлари: байроғи, герби ва мадҳиясига эга”, деб таъкидланган бўлиб, ушбу модданинг “Давлат суверенитети” деб номланган бобида келтирилиши давлат рамзларининг мамлакатимиз ички ва ташқи сиёсатида қанчалик муҳим ўрин тутишини англатади.
