Қашқадарё - Чувашия: Икки томонлама ишончли ҳамкорлик янада кўпроқ натижаларга эришишга замин яратади
2025-04-25 16:05:00 / Янгиликлар

Хабар берганимиздек, бугун Чувашия Республикаси раҳбари Олег Николаев бошчилигидаги делегация Қашқадарё вилоятига ташриф буюрди. Ҳукумат масъуллари ва нуфузли ишбилармонлардан иборат меҳмонлар Қарши халқаро аэропортида тантанали кутиб олинди.
Дастлаб, вилоят ҳокими Муротжон Азимов ва Чувашия Республикаси раҳбари Олег Николаев иштирокида учрашув ўтказилди. Учрашувда агросаноат соҳасида қўшма корхоналар ташкил этиш, озиқ-овқат саноати, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, туризм, таълим ва маданият соҳаларида ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.
Икки томон раҳбарлари ва тадбиркорлар иштирокидаги “Қашқадарё-Чувашия” бизнес-форуми доирасида бўлиб ўтган учрашув ва музокаралар ҳудудлар тараққиётига ҳисса қўшадиган қўшма лойиҳаларни амалга ошириш учун мустаҳкам пойдевор яратди.
Меҳмонлар сафарини воҳамиздаги бир қатор саноат ва тадбиркорлик субъектларида давом эттирмоқда.




