Эрта тонгдан жонлиқ сўйилиб, Қуръон тиловат қилинди
2025-04-02 10:30:00 / Янгиликлар

Эрта тонгдан вилоят ҳокими Муротжон Азимов ва нуронийлар Қарши шаҳридаги “Хўжаи Жарроҳ" қадамжосини зиёрат қилишди.

Шундан сўнг жонлиқ сўйилиб, Қуръон тиловат қилинди.
Йиғилганлар юртимизда доимо тинчлик ва хотиржамлик бўлишини сўраб дуога қўл очишди.

Сўйилган жонлиқ гўштлари кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга тарқатилди.
