Qashqadaryoda respublika olimpiadasi oʼtkazilmoqda
2025-03-26 11:30:00 / Янгиликлар

Вилоятимиз асосий фан олимпиадасининг математика, информатика ва ахборот технологиялари фанларидан республика босқичига мезбонлик қилмоқда.

Бугун республика олимпиадасига старт берилди. Мазкур жараённинг очилиш маросимида Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари Сардор Раджабов, вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқарма бошлиғи Убайдулла Орипов ҳамда бошқарма ўринбосарлари, соҳа масъуллари иштирок этишмоқда.


Олимпиада Қарши шаҳридаги 1-сон ихтисослаштирилган мактаб-интернатида ўтказилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, олимпиада жараёнини адолатли ва шаффоф ўтказиш мақсадида барча жараёнлар камералар орқали кузатиб борилмоқда.
