Қашқадарёлик хотин-қизларнинг тадбиркорлик фаолияти ўрганилди
2025-02-14 09:05:00 / Янгиликлар

“Ҳамроҳ” хотин-қизлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш компанияси, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳамда “Халқ банки” вакиллари Деҳқонобод ва Ғузор туманларида фаолият юритаётган тадбиркор аёлларнинг иш тажрибаси билан танишдилар.

Дастлаб, Деҳқонобод туманида фаолият олиб бораётган тадбиркор Феруза Норсафарованинг иш фаолияти кўздан кечирилди. У раҳбарлик қилаётган давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилган нодавлат мактабгача таълим муассасалари ва меҳмонхоналар фаолияти билан танишув бўлиб ўтди. Шунингдек, тадбиркор томонидан барпо этилган писта боғи ҳам меҳмонларда катта қизиқиш уйғотди.

Ташриф давомида меҳмонлар Деҳқонободдаги ҳунармандлар марказида ҳам бўлишди. Бу ерда миллий анъаналарга асосланган қўл меҳнати маҳсулотлари билан яқиндан танишдилар.

Шунингдек, Ғузор туманида иссиқхоначилик билан шуғулланиб, оилавий даромад топаётган аёлларнинг фаолияти ҳам ўрганилди.
