Кўкдалада янги мактаб биноси фойдаланишга топширилди
2025-01-17 20:45:00 / Янгиликлар

Кўкдала туманининг Талоқтепа қишлоғида жойлашган 58-мактаб учун янги, замонавий бино фойдаланишга топширилди. 330 ўринли бу муассаса ўқувчиларга таълим олиш учун қулай шароитлар яратиб, замонавий жиҳозлар ва қуёш панеллари билан таъминланди.


Очилиш маросимида вилоят ҳокими Муротжон Азимов маҳаллий ҳокимият вакиллари, ўқитувчилар, ота-оналар ва жамоатчилик фаоллари иштирок этди.

Тадбир давомида сўзга чиққанлар бу янги бино таълим сифатини ошириш, болаларнинг қобилиятларини ривожлантириш ва уларнинг қулай шароитда билим олишларини ҳамда келажагини белгилаб беришда муҳим аҳамият касб этишини таъкидладилар.
