Вилоят ҳокими Китоб туманидаги туризм лойиҳалари билан танишди
2025-01-11 17:45:00 / Янгиликлар

Бугун вилоят ҳокими Муротжон Азимов Китоб туманига ташриф буюриб, ҳудудда амалга оширилаётган туризм лойиҳаларининг бориши билан яқиндан танишди.
Жумладан, туман ҳудудидаги сайёҳлик масканларини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар кўздан кечирилди.
Янги инфратузилма обектларининг қурилиш ҳолати ва хизмат кўрсатиш соҳасини яхшилаш бўйича режалар муҳокама қилинди.
Сайёҳларни жалб қилишга қаратилган замонавий хизмат турлари жорий этилиши юзасидан фикр алмашилди.
Ҳудуднинг табиий гўзаллиги ва бой тарихий меросини асраб-авайлаш баробарида меҳмонларга муносиб шароитлар яратиш орқали ички ва ташқи туризмни янада ривожлантириш кераклиги таъкидланди.
