Китоб туманидаги мактабда замонавий кутубхона фойдаланишга топширилди
2024-12-30 10:25:00 / Янгиликлар

Жумладан, бугун Китоб тумани, Жайрахона қишлоғида жойлашган 49-сонли умумтаълим мактабининг замонавий кутубхона биноси фойдаланишга топширилди.

Тантанали очилиш маросимида вилоят ҳокими Муротжон Азимов, туман сектор раҳбарлари, маҳалла фаоллари, маориф соҳаси ходимлари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.


Қиймати қарийб 5 млрд сўмни ташкил этган мазкур бино 2 қаватдан иборат бўлиб, пастки қисмида кутубхона, компьютерлар хонаси, ошхона; тепа қаватда эса 150 ўринли фаоллар зали жойлашган. Бундан ташқари, мактаб ҳовлисида болалар учун замонавий футбол майдончаси ҳам қуриб битказилди.
