Вилоят ҳокимининг навбатдаги сайёр қабули Миришкор туманида бўлди
2024-12-19 09:05:00 / Янгиликлар

Ушбу қабулда фуқаролар бир қатор масалаларда ўз муаммоларини билдирган бўлса, вилоят раҳбари ҳам ҳар бир фуқаро билан юзма-юз учрашиб, уларнинг муаммоларини имкон қадар жойида ҳал қилишга ҳаракат қилди. Айрим масалалар юзасидан тегишли мутасадди ташкилотларга топшириқлар берилиб, қисқа муддатда амалга оширилиши бўйича топшириқ берди.



Муротжон Азимов фуқароларнинг дардини эшитиб, улар билан очиқ мулоқот олиб бориш, шунингдек, ҳар бир мурожаатга эътибор қаратиш Президентимиз таъкидлаганларидек, ҳокимлар ва тегишли раҳбарлар фаолиятининг устувор йўналишларидан бири эканлигини қайд этди.
Аввалроқ, вилоят ҳокими туманнинг Помуқ шаҳарчаси аҳолиси билан мулоқот қилгани хабар қилинган эди.
