Ғалаба муборак, Илк чемпионлик муборак, "Насаф"!
2024-11-01 15:05:00 / Янгиликлар

Бугун футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигаси жорий мавсуми чемпионлигини муддатидан олдин қўлга киритган воҳамиз бош жамоасини ўзим, кенг жамоатчилик ва миллионлаб мухлислар номидан табриклайман!
Президентимизнинг барча соҳалар каби спортга қаратаётган эътиборлари сабаб ёшларимиз ушбу йўналишида ҳам юқори натижаларни забт этмоқда.
Қадрли “Насаф”чилар!
Таъкидлаш зарурки, “Насаф” бутун Қашқадарёнинг кайфиятини белгилайдиган, ғалабалари билан меҳнаткаш халқимизнинг иш самарадорлигини оширадиган, ижодкорларимизга илҳом берадиган жамоага айланиб бўлди.
Бугун Сизлар воҳамиз аҳлининг кўп йиллик орзусини шараф ва матонат билан амалга оширдингиз!
Халқ жамоасига айланган клубнинг ҳар бир аъзоси ва мухлислари ғалабага лойиқ эди. Бу машаққатли меҳнатингиз меваси эканини барчамиз яхши биламиз ва юксак қадрлаймиз. Йодингизда бўлсин, ортингизда нафақат мухлисларингиз, балки Сизни фахр билан қўллаб-қувватлаётган бутун Қашқадарё вилояти халқи турибди!
Омад доимо Сиз томонда бўлсин, маҳоратингиз билан дунёни ҳайратда қолдиришингизга тилакдошмиз!
Ҳар бирингизни улкан зафарингиз билан яна бир бор қутлайман.
Соҳибқирон камолга етган улуғ замин фарзандларига фақат ва фақат ғалабалар ярашади.
Сизлар ҳали кўп улуғ ишларга қодирсиз!
Янги ютуқлар сари олға, азаматлар!
Муротжон Азимов, Қашқадарё вилояти ҳокими.
------------------------------
Маълумот ўрнида, бугун жамоамиз "Локомотив" жамоаси меҳмони бўлиб, 0:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
