Яккабоғда дунё стандартларига жавоб берадиган “ECO CITY” марказий бозори очилди
2024-10-13 18:50:00 / Янгиликлар

Муҳтарам Президентимиз раҳбарлигида тадбиркорларни фаол қўллаб-қувватлаш бўйича кенг кўламли ислоҳотлар олиб борилмоқда.
Натижада янгидан-янги корхоналар, хизмат кўрсатиш объектлари, аҳолимиз учун қулай бўлган кўплаб масканлар ташкил этилмоқда.
Бугун яккабоғлик фидойи тадбиркор Абдунаби Ғиёсов томонидан қуриб битказилган қарийб 40 млрд сўмлик “Yakkabog‘ Eko city” савдо мажмуасининг очилиш маросими ўтказилди.




Тадбирни очиб берган вилоят ҳокими Муротжон Азимов таъкидлашича, мажмуа 600 та савдо расталари, 120 дан ошиқ савдо дўконлари, болалар, ёшлар учун кўнгилочар масканларни ўз ичига олган. 700 та иш ўрни яратилган.
Очилиш маросимида элимиз севган санъаткорлар ва қизиқчилар иштирокида концерт дастури ҳам ташкил этилди.
