Вилоят раҳбари Яккабоғ туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури билан танишиб, ҳудуд тадбиркорлари билан мулоқот қилди
2024-02-20 15:25:00 / Пресс-релизлар

Вилоят сектор раҳбарлари туман ҳокими Лутфиддин Абдуллаевни ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури тақдимотида иштирок этишди.
Таъкидланишича, 1926 йилда ташкил топган туманда бугун 300 минг нафарга яқин аҳоли истиқомат қилмоқда. Таълим муассасалари 534 та, МФЙлар 62 та ва тиббиёт муассасалари 55 тани ташкил этади.
Туман ҳокими ўз тақдимотида аҳоли шарт-шароитлари ва уларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида хизмат кўрсатиш, тадбиркорлик, инвестиция лойиҳалари, транспорт, қурилиши, коммунал ҳамда қишлоқ хўжалиги соҳасига доир кўплаб режаларини тақдим этди.
Шунингдек, ўзига хос тоғли табиати билан ажралиб турадиган туманда туризмни ривожлантириш учун замонавий олиш масканларни барпо этиш ҳам ҳудуд учун катта даромад олиб келиши таъкидланди.



Тақдимотдан сўнг, вилоят ҳокими шу ернинг ўзида яккабоғлик тадбиркорлар билан мулоқот қилиб, уларнинг муаммо ва таклифларини тинглади.
