“Мираки” маҳалласида кўз кўриб, қулоқ эшитмаган ишлар бўлмоқда
2024-09-21 17:25:00 / Янгиликлар

“Шаҳрисабз туристик маркази” ташкил этилиб, Германиянинг “ЭCМ GROUP” компанияси билан ҳамкорликда “Мираки”, “Амир Темур”, “Полмон” ва “Улоч” маҳаллаларидаги 240 гектар ер майдонининг мастер-режаси ишлаб чиқилгани ҳақида кўп бор хабар берилган эди.
Мастер-режага кўра меҳмонхона, меҳмон уйи ва дам олиш маскани йўналишларида умумий қиймати 117 миллион долларлик 48 та йирик ва ўрта янги хизмат кўрсатиш лойиҳалари амалга оширилади ва 1,7 мингта доимий иш ўрни яратилади.
Ўзсаноатқурилишбанк, Миллийбанк ва Асакабанк томонидан 60 миллион долларлик 1100 ўринли 2 та меҳмонхона, 3 та хостел, 3 та ресторан, савдо кўнгилочар комплекс ва 1,7 км узунликдаги дор йўли лойиҳаларида қурилиш ишлари олиб борилмоқда.
Шунингдек, 1300 ўринли 29 миллион долларлик 17 та меҳмонхона, меҳмон уйлари, санатория йўналишларида лойиҳаларнинг қурилиш ишлари бошланди.
