Муротжон Азимов “ЛТ Textile International” МЧЖ хорижий корхонаси раҳбариятини қабул қилди
2024-09-18 11:40:00 / Янгиликлар

Қарши туманида жойлашган “ЛТ Textile International” МЧЖ хорижий корхонаси вилоятда хитойлик ҳамкорлар иштирокида биринчилар қаторида фаолияти йўлга қўйилган йирик тўқувчилик корхоналаридан бири саналади.
Бу ерда ишлаб чиқарилаётган 85 фоиз маҳсулот чет давлатларга экспорт қилинади. Корхона маҳсулотларининг 60 фоизи асосан Туркия давлатига экспорт қилинмоқда. Бундан ташқари Европа ва МДҲ давлатлари ва бошқа кўплаб хорижий мамлакатларга ҳам экспорт йўлга қўйилган.
Мулоқот чоғида корхонанинг янада экспорт салоҳиятини мустаҳкамлаш ва ошириш, хомашё базасини мунтазам кенгайтириб бориш, янги иш ўринлари яратилиши орқали туман аҳолиси бандлигини таъминлаш масалалари кўриб чиқилди.
