26-ДЕКАБРЬ КУНИГА ОБ-ҲАВО ПРОГНОЗИ
2025-12-26 09:21:00 / Об-ҳаво

Бугун кундузи ёғингарчилик кутилмайди, фақат Навоий вилоятида баъзи жойларда қор ёғади, Тошкент вилоятида баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, айрим жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 3-8° илиқ, шимолда 0-5° совуқ бўлади.
Пойтахтимизда куннинг биринчи ярмида бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 4-6° илиқ бўлади.
Тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қор ёғади, туман тушади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, айрим жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 0-5° совуқ бўлади.
