Муротжон Азимов Қарши шаҳридаги таълим муассасасида бўлди
2025-12-24 15:45:00 / Янгиликлар

Қашқадарё вилояти ҳокими Муротжон Азимов Қарши шаҳрида жойлашган “Болалар академияси” нодавлат таълим муассасасида бўлиб, бу ерда яратилган замонавий шароитлар ҳамда ёшларнинг билим олиши учун амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди.
Мазкур таълим маскани қашқадарёлик ёш тадбиркор Жавлон Лутфуллаев ташаббуси билан ташкил этилган бўлиб, у чет элда олган билим ва тажрибасини юртимиз ёшлари манфаатига йўналтириб келмоқда. У давлатимиз раҳбарининг 62-сонли қарори асосида имтиёзли кредитдан фойдаланган ҳолда тадбиркор ўз фаолиятини кенгайтириб, 50 дан ортиқ янги иш ўринлари яратишга эришган.
Бугунги кунда мазкур таълим муассасасида 300 нафар ёшлар замонавий шароитларда таълим олмоқда. Ташриф давомида вилоят ҳокими таълим сифати, педагоглар фаолияти билан қизиқиб, муассаса жамоаси билан мулоқот қилди ҳамда уларнинг муаммо ва таклифларини тинглади.









