Навбатдаги ҳокимлик соати ўтказилди
2025-12-22 17:10:00 / Мажлислар

Бугун вилоят ҳокими Муротжон Азимов раҳбарлигида воҳамиздаги бир қатор соҳалар фаолиятига оид масалалар юзасидан навбатдаги ҳокимлик соати ўтказилди.
Хусусан, кун тартибидан саноат ва хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар, жорий йил вилоятда тиббиёт соҳасини, шунингдек, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш тизимини янада кучайтириш борасида амалга оширилаётган ишлар, она ва бола асраш, қишлоқ хўжалиги, аҳоли мурожаатлари билан ишлаш ва бошқа бир қатор муҳим соҳа йўналишлари бўйича масъул раҳбарларнинг ахборотлари эшитилиб, таҳлилий равишда муҳокама этилди.
Шунингдек, янги йил байрамини юқори даражада ўтказиш мақсадида жамоат тартибини сақлаш ва аҳоли хавфсизлигини таъминлаш борасида ҳам қилиниши лозим бўлган ишлар диққат марказида бўлди.





