Республикамиздаги шаҳарлар ҳокимлари Қашқадарёга "Қарши шаҳри тажрибаси"ни ўрганишга келишди
2025-12-20 20:50:00 / Янгиликлар

Республикамизнинг барча шаҳарлар ҳокимлари ишсизлик ва камбағалликни қисқартириш, ёшлар ва аёллар билан самарали ишлаш ҳамда инвестицияларни жалб қилишда "Қарши шаҳри тажрибаси"ни ўрганиш мақсадида вилоятимизда бўлишди.
Меҳмонлар қатор ижтимоий-иқтисодий объектларда, бунёдкорлик манзилларида, маҳаллалар ва йирик корхоналарда ҳамда тарихий қадамжоларда бўлишди.









