Вилоят ҳокими кубоги учун “ТеchArtUzbekistan” танлов ва мусобақалари ўтказилди
2025-12-14 15:00:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университети Ҳарбий авиация институтида вилоят ҳокими кубоги учун 7 та йўналишда, яъни киберспорт, “Роботлар жанги”, “Дронлар пойгаси”, “Учувчисиз учиш аппаратларини лойиҳалаш”, “Ракетамодел”, “Авиамоделчилик” ҳамда “Олтин оҳанглар” миллий ва эстрада қўшиқчилиги бўйича мусобақа ва танловлар ташкил этилди.
Шу муносабат билан вилоят ҳокими Муротжон Азимов Ҳарбий авиация институтида бўлиб, жараёнларни кўздан кечирган ҳолда у ерда ташкил қилинган ҳарбий аслаҳалар ва ишланмалар кўргазмаси билан ҳам танишди.
Якунда вилоят ҳокими кубоги учун ўтказилган “ТеchArtUzbekistan” танлов ва мусобақаларининг ғолиб ва совриндорлари вилоят раҳбари томонидан қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирлади.
📸 М.Комилов, Н.Сайнабиев








