“Севинч” 15 карра Ўзбекистон кубогини қўлга киритди
2025-12-08 12:10:00 / Янгиликлар

Қарши марказий ўйингоҳида Аёллар профессионал футбол жамоалари ўртасидаги Ўзбекистон кубоги–2025 финал баҳси бўлиб ўтди. Ушбу учрашувда севимли “Севинч” жамоамиз “Қизилқум-W” жамоаси устидан 4:2 ҳисобида иродали ғалабага эришди.
Ўйиндан сўнг вилоят ҳокими Муротжон Азимов бошчилигидаги раҳбарлар ва воҳамиз фахрийлари жамоага тантанали равишда Ўзбекистон кубогини топширишди.
Натижада “Севинч” жамоаси 15 карра Ўзбекистон кубоги соҳиби бўлиш билан бирга, тугалланаётган мавсумда Ўзбекистон чемпиони, Ўзбекистон кубоги ва Ўзбекистон суперкубоги соҳиби бўлиб, требл қайд этди!









