Бугун ҳам хорижий компания делегацияси қабул қилинди
2025-12-02 21:25:00 / Янгиликлар

Хабар берганимиздек, вилоят ҳокими Муротжон Азимов бугун ҳам хорижий компания вакилларидан иборат делегацияни қабул қилиб, унда ўзаро ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш бўйича мулоқот ўтказилди.
Вилоят раҳбари томонидан мулоқотда кўтарилган масалаларга оид соҳалар бўйича воҳамизнинг имкониятлари ҳақида батафсил маълумотлар берилиб, икки томонлама ҳамкорликнинг йўлга қўйилиши натижасида нафақат ички, балки ташқи иқтисодий самарадорликка ҳам эришиш мумкинлиги таъкидланди.
Ўз навбатида делегацияга раҳбарлик қилувчи хорижий компания раҳбарияти вакили ҳам кун тартибидаги масалалар юзасидан вилоятда ўрганишлар олиб борган ҳолда биргаликда ишлашга тайёрлигини билдирди.





