Китоб туманида хотин-қизлар бандлигини таъминлаш бўйича вилоят семинари ўтказилди
2025-11-07 10:05:00 / Янгиликлар

Туманда хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, аҳоли хонадонларини даромад манбаига айлантириш масалаларига бағишланган вилоят семинари ташкил этилди.
Тадбирда вилоят ҳокимининг оила ва хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари З.Аминова, туман ва шаҳар ҳокимларининг ўринбосарлари ҳамда маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари иштирок этдилар.
Семинар доирасида иштирокчилар “Пахтаобод”, “Денов” ва “Бектемир” маҳаллаларида хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, аҳоли хонадонларида даромад манбаларини шакллантириш, “Сайҳунобод тажрибаси”ни оммалаштириш ҳамда маҳаллаларда “Тенг хизмат” лойиҳаси доирасида амалга оширилган ишлар билан танишдилар.
Тадбирда туман ҳокими Рустам Гафуров ҳам иштирок этиб, хотин-қизларнинг меҳнат фаолиятини қўллаб-қувватлаш, уларнинг иқтисодий фаоллигини ошириш йўналишида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.
Шунингдек, иштирокчилар томонидан давлатимиз раҳбарининг 376-сонли қарори ижроси доирасида Китоб туманида олиб борилаётган чора-тадбирлар ҳам ўрганилди.
Семинар якунида фаол иштирок этган хотин-қизларга ташаккурномалар ва эсдалик совғалари топширилди.









