Давлат пенсия таъминотига оид замонавий хизматлар тўлиқ рақамлаштирилади.
2026-09-29 11:05:00 / Жамғарма янгиликлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат пенсия таъминотига оид замонавий хизматларни жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори қабул қилинди.
ПҚ-355-сон, 2026 йил 28 сентябрь.
Қарорга кўра:
2026 йил 1 ноябрдан айрим тоифа шахсларга умумий белгиланган ёшдан 2 йил аввал ёшга доир пенсия тайинлаш фуқароларнинг мурожаатисиз "проактив" тайинланади;
2027 йил 1 январдан боқувчисини йўқотганлик пенсияси ҳам фуқароларнинг мурожаатисиз "проактив" шаклда тайинланади;
Фуқаролар уларга имтиёзли шартларда пенсия тайинлаш, пенсияларни қайта ҳисоблаш ва пенсияни бошқа турига ўзгартириш учун Давлат хизматлари марказлари ёки my.gov.uz портали орқали онлайн мурожаат қилишлари мумкин бўлади;
2027 йил 1 январдан бошлаб “Менинг пенсиям” онлайн хизмати жорий этилади.
2027 йил 1 январдан бошлаб Пенсия жамғармаси томонидан фуқаролардан қоғоз шаклидаги ҳужжатлар ҳамда маълумотларни қабул қилиш амалиёти бекор қилинади.
Янги ўзгаришлар бўйича тўлиқ маълумотлар билан инфографикаларда танишишингиз мумкин.








