Давлат дастури
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони
«Ўзбекистон — 2030» стратегиясини «Атроф-муҳитни асраш ва «яшил иқтисодиёт» йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 январдаги ПФ-16-сон Фармонига
5-ИЛОВА
«Ўзбекистон — 2030» стратегиясининг Барқарор иқтисодий ўсиш орқали аҳоли фаровонлигини таъминлаш йўналиши бўйича 2025 йилда ишлаб чиқиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари
РЎЙХАТИ
|
Т/р |
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси |
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасида назарда тутиладиган чора-тадбирлар |
Ижро муддати |
Ҳамижрочилар |
|
II. БАРҚАРОР ИҚТИСОДИЙ ЎСИШ ОРҚАЛИ АҲОЛИ ФАРОВОНЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ |
||||
|
46-мақсад: Фискал барқарорликни таъминлаш ва давлат мажбуриятларини самарали бошқариш |
||||
|
Ижро учун асосий масъул — Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов) |
||||
|
1. |
Давлат пенсия таъминоти тизимини ислоҳ қилиш Концепцияси лойиҳаси. |
Халқаро валюта жамғармаси, Осиё тараққиёт банки, Халқаро меҳнат ташкилоти ҳамда маҳаллий экспертларни жалб қилган ҳолда Давлат пенсия таъминоти тизимини ислоҳ қилиш бўйича концепция лойиҳаси бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш. |
2025 йил август |
Манфаатдор вазирлик ва идоралар |
