Пенсия маълумотлари — ягона тизимда
2026-09-18 14:25:00 / Жамғарма янгиликлари

Бугунги кунда давлат пенсияси ҳамда мажбурий ва ихтиёрий жамғармалар турли тизимларда юритилмоқда.
Шу сабабли фуқаро иш стажи, тўланган ижтимоий солиқ, шахсий жамғармаси, ҳисобланган даромад ва кутилаётган жами пенсияси ҳақидаги маълумотларни бир жойда кўра олмайди.
Таклиф этилаётган ёндашувга кўра, жамғариб бориладиган пенсия тизимини Пенсия жамғармаси тасарруфига ўтказиш, ягона сиёсат, ягона ҳисоб ва ягона мобил платформани жорий этиш назарда тутилмоқда.
Натижада фуқаро давлат пенсияси, мажбурий ва ихтиёрий жамғармалари, ҳисобланган даромади ҳамда кутилаётган жами пенсияси ҳақидаги маълумотларни ягона тизимда кўриши ва зарурат бўлса, жамғариш миқдорини ошириш бўйича олдиндан қарор қабул қилиши мумкин бўлади.


