Пенсия ҳисобида иш ҳақи даври кенгайтирилади
2026-09-16 10:45:00 / Жамғарма янгиликлари

Пенсия ҳисоблашда инобатга олинадиган иш ҳақи даврини амалдаги 5 йилдан босқичма-босқич 20 йилгача ошириш таклиф этилмоқда.
Бунда давр ҳар йили 1 йилдан кенгайтирилади. Ҳисобга олинаётган даврнинг иш ҳақи энг паст бўлган 10 фоизи чиқариб ташланади ҳамда тартиб 2016 йилдан кейинги электрон маълумотлар асосида қўлланади.
Мазкур ёндашув пенсия миқдорини фуқаронинг узоқ йиллик меҳнати, расмий иш ҳақи, иш стажи ва тўланган ижтимоий солиғига тўлароқ боғлашга қаратилган.



