Пенсия хизматлари — рақамли ва проактив шаклга ўтказилади
2026-09-15 17:50:00 / Жамғарма янгиликлари

Бугунги кунда Пенсия жамғармаси томонидан кўрсатиладиган 25 та хизматнинг 7 тасида қоғоз ҳужжат ва инсон аралашуви сақланиб қолган.
Шунингдек, иш ҳақи ва иш стажи маълумотларини рақамлаштириш, идоралараро маълумот алмашинуви ҳамда стаждаги камчиликлар ҳақида олдиндан хабардор қилиш бўйича имкониятларни янада такомиллаштириш зарур.
2027 йилдан бошлаб барча 25 та пенсия хизматини электрон ва проактив шаклга ўтказиш таклиф этилмоқда. Бунда сунъий интеллект, автоматлаштирилган Cалл-марказ ва «Пенсия» мобил иловаси жорий этилиши кўзда тутилган.
Фуқаро ягона пенсия профилида ўзининг иш стажи, тўланган ижтимоий солиғи ва кутилаётган пенсияси ҳақидаги маълумотларни кўриши, стаждаги камчиликлар ҳақида эса олдиндан хабардор бўлиши мумкин.
Натижада пенсия хизматларини қоғоз ҳужжатларсиз, идорама-идора юрмасдан, тезкор ва проактив шаклда кўрсатиш имконияти яратилади.



