Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасида пенсия таъминоти соҳасида муҳим Битим имзоланди
2026-08-24 15:40:00 / Жамғарма янгиликлари

2026 йил 23 август куни Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев ҳузурида пенсия таъминоти соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги Битим имзоланди.
Битимга кўра:
Ўзбекистон ва Озарбайжонда орттирилган иш стажи пенсия ҳуқуқини аниқлашда ҳисобга олинади.
Агар бир давлатдаги стаж пенсия олиш учун етарли бўлмаса, иккинчи давлатда орттирилган стаж ҳам инобатга олиниши мумкин.
Фуқаро бошқа давлатга кўчиб ўтган тақдирда ҳам тайинланган пенсия ҳуқуқи сақланиб қолади.
Пенсия тайинлаш ва тўлаш бўйича икки давлатнинг ваколатли органлари тўғридан-тўғри ахборот ва ҳужжат алмашади.
