Пенсия жамғармаси томонидан фуқароларга кўрсатилган композит хизматлар
2026-08-20 14:50:00 / Жамғарма янгиликлари

Жорий йилнинг 1 август ҳолатига Пенсия жамғармаси томонидан фуқароларга жами 961 184 та композит хизматлар кўрсатилди.
КОМПОЗИТ ХИЗМАТ НИМА?
Бу фуқаро бир нечта давлат хизматидан фойдаланиши керак бўлган ҳолатда, уларни битта мурожаат орқали биргаликда олиш имконини берадиган хизмат.
Масалан, фуқаро бирор хизматни олиш учун 3 та ташкилотга алоҳида мурожаат қилиши керак бўлса, композит хизматда у бир марта ариза беради, қолган ташкилотлар ўртасидаги маълумот алмашинуви ва жараёнлар электрон тарзда амалга оширилади.
