Пенсия таъминоти тизимини янада ривожлантиришга қаратилган ислоҳотлар
2026-07-17 17:35:00 / Жамғарма янгиликлари

Жорий йилнинг 17 июль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ҳамкорлигида пенсия таъминоти тизимини такомиллаштириш ва аҳолини ижтимоий ҳимоясини мустаҳкамлаш масалаларига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.
Учрашувда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Пенсия жамғармаси ижро этувчи аппарати, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ходимлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.
Тадбир давомида:
- пенсия ва ижтимоий ҳимоя тизимини ислоҳ қилишнинг қонунчиликдаги устувор йўналишлари;
- пенсия таъминоти тизимини такомиллаштириш, пенсия ҳисоблаш механизмларини янада такомиллаштириш ва фуқароларнинг ижтимоий кафолатларини кучайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, Пенсия жамғармаси вакиллари томонидан Қонунчилик палатаси депутатларига Пенсия жамғармасининг ички аудит хизмати, мурожаатлар билан ишлаш бўлими томонидан фуқароларни қабул қилиш жараёнлари ҳамда Жамғарманинг Колл-маркази фаолияти билан яқиндан таништирилди.
Мулоқот давомида Жамғармада мурожаатларни қабул қилиш, кўриб чиқиш ва аҳолига кўрсатилаётган хизматларнинг қандай ташкил этилганлиги ҳақида батафсил маълумот берилди.
Давра суҳбати якунида иштирокчиларнинг таклиф ва тавсиялари эшитилиб, соҳани янада ривожлантириш юзасидан фикр алмашилди.





