Пенсия жамғармаси ходимлари учун молиявий назорат самарадорлигини оширишга бағишланган ўқув-семинар бўлиб ўтди.
2026-04-28 17:00:00 / Жамғарма янгиликлари

Жорий йилнинг 28 апрель куни Пенсия жамғармаси ижро этувчи аппаратида Ҳисоб палатаси вакили иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 18 декабрдаги "Давлат аудити ва молиявий назорати фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-252-сон Фармони ижроси ва молиявий хавфларни олдини олиш" мавзусида ўқув-семинари ташкил этилди.
Ўқув-семинари давомида Ҳисоб палатаси вакили У.Артиқмурадов томонидан иштирокчиларга ПФ-252-сон Фармонининг мазмун-моҳияти, унинг асосида жорий этилаётган Бош инспекторлар институти ҳамда "Аниқлаш эмас, олдини олиш" тамойилига асосланган назоратнинг янги модели юзасидан батафсил тушунтиришлар берилди.
Шу билан бирга, бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларни режалаштириш ва сарфлашда юзага келиши мумкин бўлган молиявий хавф-хатарлар (рисклар) ни барвақт аниқлаш ва олдини олиш, ички молиявий назорат тизимини такомиллаштириш бўйича амалий тавсиялар берилди.
Шунингдек, семинар иштирокчилари томонидан соҳада учраётган муаммолар ва амалий тажрибалар юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.
Бу каби ўқув-семинарлар ходимларнинг молиявий саводхонлигини ошириш, молиявий хавфларнинг олдини олиш ҳамда давлат молиявий назорати самарадорлигини янада кучайтиришга хизмат қилади.




