Пенсияга оид хизматлар кўрсатиш тизимини такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинди
2026-04-14 18:40:00 / Жамғарма янгиликлари

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунига пенсияга оид хизматларни кўрсатиш тизимини такомиллаштиришга оид ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси муҳокама қилиниб, тасдиқланди.
Шунингдек, лойиҳага кўра, пенсионернинг қарздорлиги учун суд қарорларига асосан чегирма қилингандан сўнг тўланадиган пенсия миқдори расман белгиланган энг кам истеъмол харажатларидан оз бўлиши мумкин эмаслиги белгиланди.
Мазкур Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан маъқулланди ва Сенатга юборилди.


