Пенсия жамғармасига жорий йилнинг I чорагида келиб тушган мурожаатлар таҳлили
2026-04-13 09:05:00 / Жамғарма янгиликлари
Ҳукуматимиз томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишга алоҳида эътибор берилмоқда. Бунда, асосий эътибор фуқаролар билан бевосита мулоқотни ташкил этиш, уларнинг ҳуқуқ ва эркинлари ҳамда қонуний манфаатларини тўлақонли равишда ҳимоя қилишга қаратилган.
Жумладан, Пенсия жамғармаси томонидан фуқаролардан келиб тушаётган мурожаатларни Ўзбекистон Республикаси “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунининг талабларига мувофиқ ўз вақтида ҳамда сифатли ижро этилиши қатъий назоратга олинган.
Пенсия жамғармасига жорий йилнинг I чорагида жами 1 980 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, ушбу мурожаатларнинг 1 622 таси (81,9 %) электрон, 163 таси (8,2 %) ёзма ва 195 таси (9,8 %) оғзаки шаклда бўлиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 42,1 % га камайган.
Келиб тушган мурожаатларнинг 319 таси (16,2 %) Пенсия жамғармаси ижро этувчи аппаратига, 1 404 таси (70,9 %) жамғарманинг ҳудудий бошқармаларига ҳамда 256 таси (12,9 %) туман (шаҳар) бўлимларига келиб тушган.
Ушбу мурожаатларнинг 1 968 таси (99,4 %) жисмоний шахслардан, 12 таси (0, 6%) юридик шахслардан келиб тушган бўлиб, шундан 1 870 таси (94,4 %) ариза, 82 таси (4,1 %) шикоят ва 28 таси (1,4 %) таклифлардан иборат.
Мурожаатлар келиб тушиш манбаси бўйича 1 435 таси (72,5 %) ЎзбекистонРеспубликаси Президентининг Виртуал ва Халқ қабулхоналари, 51 таси (2,6 %) Бошпрокуратура «Ишонч телефони», 10 таси (0,5 %) Пенсия жамғармаси «Ишончтелефони», 12 таси (0,6 %) Касаба уюшмаси «Ишонч телефони» орқали ҳамда қолган472 та (23,8 %) мурожаатлар бошқа манбалар орқали келиб тушган.
Мурожаатларни кўриб чиқиш натижаларига кўра, 1 543 таси (77,3 %) бўйичақаноатлантирилган, 52 таси (2,6 %) кўрмасдан қолдирилган, 59 та (3,0 %) тегишлилигибўйича ваколатли ташкилотларга юборилган, шунингдек, 326 та (16,5%) мурожаатҳозирги кунда кўриб чиқилмоқда.
Келиб тушган мурожаатлар мазмуни жиҳатдан қуйидаги йўналишлар бўйичатавсифланади:
- пенсия миқдорини кўриб чиқиш ва уни ошириб бериш масаласида – 867 та(43,8%);
- пенсия тайинлаш масаласида – 489 та (24,7 %);
- пенсияларни тўлови масаласида – 182 та (9,2%);
- пенсия тайинлашда иш стажини ҳисобга олиш масаласида – 179 та (9,0%);
- пенсия тўлови тўхтатилиши ва ортиқча тўловлар масаласида – 55 та (2,8%);
- фуқаролардан келиб тушган таклифлар ва бошқа масалаларда –208 та (10,5%)та.
Ҳудудлар бўйича таҳлил қилинганда, энг кўп мурожаатлар Тошкент шаҳри 298та (15,1%), Қашқадарё 254 та (12,8%) ва Тошкент вилоятлари 193 та (9,7%) ниташкил қилган.
Пенсия жамғармаси ижро этувчи аппарати, ҳудудий бошқармалар ва туман(шаҳар) бўлимлари томонидан фуқароларга пенсия тайинлаш ва тўлаш тартиблари вашартлари тўғрисида тушунтириш ва маълумотлар бериб борилмоқда.
Манба: Пенсия жамғармаси матбуот хизмати
