Пенсия тайинлаш янада осон амалга оширилмоқда!
2026-04-13 09:45:00 / Жамғарма янгиликлари
Бугунги кунда пенсия ёшига етган фуқароларга ёшга доир пенсиялар тайинлаш жараёни автоматик амалга оширилмоқда.
Бунда, тегишли ташкилотларнинг ахборот тизимларидаги электрон маълумотлар асосида фуқаронинг пенсияга ҳуқуқлари аниқланади:
- ортиқча ҳужжат топшириш талаб этилмайди;
- идорама-идора юришга ҳожат қолмайди;
- вақт ва оворагарчиликлар камаяди;
- бир кунда пенсия тайинланади.
Бу эса фуқароларга тез, шаффоф ва замонавий давлат хизматларидан фойдаланиш имконини беради.
“Проактив тарзда ёшга доир пенсия тайинланиши” ҳақида тайёрланган ижтимоий видеороликни эътиборингизга ҳавола этамиз.
