Ўзбекистон-Туркия: пенсия таъминоти бўйича ҳамкорлик йўлга қўйилмоқда
2026-04-03 18:00:00 / Жамғарма янгиликлари

Ўзбекистон-Туркия пенсия таъминотига масъул вакиллари ўртасидаги “Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Туркия Республикаси Ҳукумати ўртасида ижтимоий таъминот тўғрисида”ги Битим лойиҳаси юзасидан музокараларнинг биринчи раунди муваффаққиятли якунланди.
Музокаралар якунида Битим лойиҳаси юзасидан “Учрашув баённомаси” имзоланди.
Маълумот учун: Ўзбекистон-Туркия ўртасида мазкур Битимнинг қабул қилиниши икки давлат фуқароларининг ижтимоий таъминот ва пенсия ҳуқуқларини таъминлаш ҳамда ҳимоя қилишда муҳим аҳамият касб этади.
