Ўзбекистон ва Туркия ўртасида пенсия таъминоти соҳасида ҳамкорлик ўрнатилмоқда.
2026-03-31 15:05:00 / Жамғарма янгиликлари

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ҳамда Туркия Республикаси Меҳнат ва ижтимоий ҳимоя вазирлиги вакиллари ўртасида икки давлат ўртасида пенсия таъминоти соҳасида ҳамкорликни йулга қўйиш юзасидан музокаралар бошланди.
Мазкур музокараларда икки давлатда меҳнат қилаётган фуқароларни пенсия таьминотини ўзаро кафолатлаш масалалари муҳокама қилинмоқда.
Музокаралар якунида давлатлараро Битим ва англашув меморандуми лойиҳасини келишиб олиш кўзда тутилган.


