Пенсия тайинлашда ҳисобга олинмаган иш стажларингиз тўғрисида билишни хохлайсизми?
2026-02-18 17:35:00 / Жамғарма янгиликлари
Ундай бўлса, Пенсия жамғармаси ташаббуси билан my.gov.uz порталида йўлга қўйилган янги хизмат орқали бу тўғрисида маълумотномани онлайн олишингиз мумкин.
Шунингдек, ушбу хизмат орқали сиз:
- пенсиянгизнинг аниқ миқдори;
- умумий иш стажингиз қанчалиги;
- аниқланган ўртача иш ҳақингиз ва ҳисобга олинган миқдори;
- пенсиянгизнинг таянч миқдори;
- ортиқча иш стажларингиз учун пенсиянгизга қўшимча тўлов миқдори каби маълумотларни ҳам кўришингиз мумкин.
Навбат кутмайсиз — барчаси бир неча сонияда амалга ошади!
Хизматдан фойдаланиш учун ҳавола: https://my.gov.uz/uz/service/1354
