Пенсия жамғармаси ижро этувчи аппарати раҳбарияти томонидан 2025 йил давомида жисмоний шахслар билан ўтказилган шахсий қабуллар тўғрисида
2025-12-30 18:40:00 / Жамғарма янгиликлари
Пенсия жамғармаси ижро этувчи аппарати раҳбарияти томонидан Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонуни талабларига мувофиқ жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш белгиланган кун ва соатларда, қабул қилиш жадвалига мувофиқ ўтказиб борилмоқда.
Пенсия жамғармаси ижро этувчи директор ва ўринбосарлари томонидан ўтказилган шахсий қабуллар фуқаролар билан тўғридан-тўғри мулоқот ўрнатиш ва уларнинг муаммоларини ҳал этишдаги муҳим омиллардан бири бўлиб қолди. Ушбу қабуллар давлат бошқаруви ва жамият ўртасидаги самарали алоқаларни таъминлашга хизмат қилмоқда, шунингдек, фуқароларнинг турли ижтимоий ва иқтисодий масалаларига жавоб бериш имконини яратмоқда.
Пенсия жамғармаси раҳбарияти томонидан 2025 йилда 21 маротаба шахсий қабуллар, шулардан 1 маротаба видеоконференсалоқа орқали ўтказилган бўлиб, шундан ижро этувчи директор томонидан 12 маротаба, ижро этувчи директорнинг биринчи ўринбосари томонидан 3 маротаба ҳамда ижро этувчи директорнинг ўринбосари томонидан 6 маротаба ўтказилган.
Раҳбарият ўтказган шахсий қабулларда жами 21 нафар фуқароларнинг 5 нафарига ҳуқуқий тушунтириш берилган бўлса, 16 нафарининг масалалари ижобий ҳал этилган.
Шахсий қабул жараёни 2025 йилда давлат бошқаруви, пенсия тизимидаги ислоҳотлар ва фуқаролар ўртасидаги ишончни оширишга катта ҳисса қўшди. Директор ва унинг ўринбосарлари томонидан ташкил этилган қабул тизими орқали кўплаб ижтимоий масалалар ҳал этилди, фуқароларнинг мурожаатлари тезкор ва самарали ҳал қилинди. Ушбу тизимнинг давом этиши, жамиятни ривожлантиришда муҳим роль ўйнашини кутиш мумкин.
Пенсия жамғармаси ижро этувчи аппаратининг раҳбар ходимлари томонидан шахсий қабуллар келгуси 2026 йилда ҳам самарали ўтказиб борилади.
