Коррупцияга қарши тарғибот ишлари давом этмоқда
2025-10-26 16:25:00 / Янгиликлар
Навоий вилояти солиқ бошқармаси Шахсий хавфсизлик бўлими ходимлари томонидан Навбаҳор туманида коррупциянинг олдини олишга қаратилган навбатдаги тарғибот тадбири ўтказилди.

Тадбир давомида тадбиркорлар билан очиқ мулоқотлар ташкил этилди. Учрашувларда солиқ соҳасида юзага келиши мумкин бўлган ноқонуний ҳолатлар, уларни аниқлаш ва тезкор хабар бериш механизмлари ҳақида батафсил маълумотлар берилди.
Шунингдек, тадбиркорлар ўртасида солиқ органларида коррупцион ҳолатлар мавжуд ёки мавжуд эмаслиги юзасидан аноним сўровномалар ўтказилди. Солиқ ходимлари томонидан махсус флаерлар тарқатилиб, коррупсияга қарши курашиш ҳар бир фуқаронинг ҳам бурчи экани алоҳида таъкидланди.
Эслатиб ўтамиз, коррупцияга оид ҳар қандай ҳолат бўйича @dsq_anticorrupciya_bot телеграм боти, org@soliq.uz электрон манзили ёки ишонч телефонлари (79-223-53-71, 79-222-00-70) орқали мурожаат қилиш мумкин.


